Тошкентда яна бир хомиладор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкентда яна бир хомиладор аёл коронавирусдан вафот этди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яшаган 35 ёшли З.Х. (аёл) 15–20 июль кунлари шаҳар 7-сон туғруқ комплексида “3-ҳомиладорлик, икки томонлама пневмония, камқонлик” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.

Унда “COVID-19” инфекцияси тасдиқлангач, 20 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўтказилган.  
Ушбу шифохонада унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилиги асорати билан кечган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион чораларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.