Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида муз спорти ҳамда замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари мажмуасини қуриш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Лойиҳага кўра, пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Беруний шоҳ кўчасида 2020 йил 1 сентябрга қадар қишки спорт турлари (фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг ва бошқа) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этишга мўлжалланган замонавий муз саройи ташкил қилинади. Шунингдек, унга туташ ҳудудда 2021 йилнинг 1 июлигача замонавий савдо ва хизмат кўрсатиш, таълим муассасалари объектлари қурилиши режалаштирилган.
Муҳокама 18 мартга қадар давом этади.