Тошкентда йўлдан чиқиб кетган «Исузу» устунга бориб урилди

Тошкентда йўлдан чиқиб кетган «Исузу» устунга бориб урилди

Фото: IIBB.uz

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 21 апрель куни йўл транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

Тонгги соат 07:15да Аҳмад Дониш кўчасида ҳаракатланаётган «Исузу» ҳайдовчиси, 37 ёшли Э.И. бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетган ва устунга бориб урилган.

Тўқнашув натижасида ҳайдовчи, икки нафар йўловчилар 38 ёшли Д.И. ва 24 ёшли М.А.лар тан шикастлари билан тиббий ёрдам учун мурожаат қилдилар.

Ҳозирда ИИББ ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.