Тошкентда ЙТҲ оқибатида BMW ва Lacetti автомобиллари ёниб кетди (видео)

Тошкентда ЙТҲ оқибатида BMW ва Lacetti автомобиллари ёниб кетди (видео)

Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” саройи яқинида 9 январ куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобил ёниб кетди. Ҳодиса видеоси ижтимоий тармоқларда эълон қилинган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ёнғин БМW ва Gentra автомобиллари тўқнашувидан сўнг келиб чиққан; Lacetti автомобили тўлиқ ёниб кетган. Ҳодиса гувоҳларининг қайд этишича, Lacettiʼда бўлган фуқаро ҳалок бўлган.

Ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий ахборот берилганича йўқ.