Тошкентда юк машинаси ва мотоцикл ўртасида кучли тўқнашув содир бўлди. Қурбонлар бор

Тошкентда юк машинаси ва мотоцикл ўртасида кучли тўқнашув содир бўлди. Қурбонлар бор

6 апрель куни соат чамаси 14.00да Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида автоҳалокат юз берган. ЙТҲ «Исузу» юк машинаси ва «Лифан» мотоцикли ўртасидаги кучли тўқнашув оқибатида содир бўлган. 

ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, юк машинаси бошқарувида 30 ёшли эркак бўлган. Гувоҳлар ҳодиса айнан унинг айби билан юз берганини айтишмоқда. Тўқнашув оқибатида мотоцикл бошқарувчиси, 65 ёшли эркак воқеа жойида вафот этган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда, деб ёзади "Новости Узбекистана".