Тошкентда «ЗАЗ-968М» машинаси ёниб кетди

Тошкентда «ЗАЗ-968М» машинаси ёниб кетди

11 апрель куни Тошкент шаҳар, Учтепа туманида ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.П. бошқарувидаги «ЗАЗ-968М» ҳамда 1977 йилда туғилган З.М. бошқарувидаги «Кобалт» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда «ЗАЗ-968М» автомобилининг двигатель қисмида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.