Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги 6 та хусусий нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди
22.12.2022 12:18,  
116

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссияси шу йил 16 декабрь куни навбатдаги баённомасини эълон қилди. Унга кўра, пойтахтда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи 6 та нотариуснинг лицензияси вақтинча тўхтатилди.

Хусусан:

1. Сергели туманида Н.Мунавварованинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрдан 15 кун муддатга;

2. Шайхонтоҳур туманида Й.Эргашеванинг лицензияси 24 декабрь кунидан 2 ой муддатга;

3. Шайхонтоҳур туманида Т.Усмановнинг лицензияси амал қилиш муддати 24 декабрь кунидан 15 кун муддатга;

4. Олмазор туманида К.Саипованинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрь кунидан 2 ой муддатга;

5. Бектемир туманида Э.Шадиеванинг лицензияси амал қилиш муддати 22 декабрь кунидан 1 ой муддатга;

6. Шайхонтоҳур туманида С.Абдужалолованинг лицензияси 22 декабрь кунидан 1 ой муддатга тўхтатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан