Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги баҳорий салқин ҳаво эртага ҳам давом этади
15.06.2016 17:49,  
1

«Ўзгидромет» маркази хабар беришича 15 июнь куни кузатилган ёмғирли салқин ҳаво 16 июнь куни ҳам сақланиб қолади.

Хабар беришларича, 16 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +11…+16 даража, Тошкент шаҳрида +18…+20 даража, қолган ҳудудларда +18…+23 даража илиқ бўлади.

16 июнь, пайшанба куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +17…+22 даража, Тошкент шаҳрида +28…+30 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +33…+38 даража, қолган ҳудудларда +28…+33 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидан бошқа ҳудудларда, хусусан, Тошкент шаҳрида қисқа муддат ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, шамолнинг тезлиги эса сониясига 15—20 метргача кучайиши кузатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан