Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги баъзи светофорларда “сариқ чироқ ёнмаётганининг“ сабаби айтилди
24.01.2020 10:33,  
473

2019 йилнинг 7-сентябрь кунида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан синов тариқасида янгиликлар жорий қилиш амалиёти бошланган эди. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида пойтахтнинг бир нечта чорраҳаларида светофорнинг ишлаш тартиби ўзгартирилган.

Тошкент шаҳар ИИББ қуйидаги кўринишдаги ўзгаришларни маълум қилди.

Йўналишлардан бирида светофорнинг тақиқловчи (қизил) сигналидан сўнг (сариқни четлаб) рухсат берувчи (яшил) сигнал ёнмоқда. Шу вақтда қарама қарши йўналишда светофор стандарт тартибда (қизил, сариқ, яшил) ишлайди.

Синов шаҳарнинг тўртта чорраҳаларида бошланди: Амир Темур – Нукус кўчалари; Шароф Рашидов – Ислом Каримов кўчалари, Афросиёб – Шаҳрисабз кўчалари; Содиқ Азимов – Фидокор кўчалари. Ижобий натижаларни узоқ кутишга тўғри келмади, юқоридаги чорраҳаларда кичик тўқнашувлар сони камайди. Бундан ташқари, ушбу ўзгариш йўналишлардан бирига иккинчи йўналиш ҳаракатни бошлашидан олдин бурилишларни тугатиш учун фурсат беради ва бу билан чорраҳалардаги тирбандликнинг олди олинади.

Натижалар ижобий бўлганлиги сабабли ушбу янги тартиб тўлиқ ишга туширилган. Масалан фақатгина Учтепа туманида ўзгаришлар ўндан ортиқ чорраҳаларда, Чилонзор туманида – бешта, Сергели туманида ҳам бешта чорраҳаларда ишга туширилди.

Ҳайдовчилар аста-секин светофорнинг янги тартибига кўникишмоқда, ЙПХ ходимларининг кузатувларига кўра улар рухсат берувчи сигналга илгаригидан кўра секинроқ қўзғалишни бошлаганлар. Аммо бизга “муаммо” ҳақидаги хабарлар мунтазам равишда келиб тушмоқда – ҳайдовчилар, “сариқ ишламаса” светофор бузилган деб ўйлашмоқда, дейилади хабарда.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ бу борада ҳайдовчиларнинг фикр ва кузатувларини кутиб қолишини ва янги усул ўзини оқлайдими, афзалликлари борми деб сўрамоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан