Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги бекатларга электрон таблолар ўрнатиш бошланди
17.06.2019 11:45,  
22

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ томонидан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкентнинг марказий автобус бекатларида янги LED русумли таблолар фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар қилди.

“Автобуслар ҳаракат жадвалини акс эттирувчи мазкур турдаги таблоларнинг ҳар қандай об-ҳаво шароитида бенуқсон ишлаши, уларда узатилаётган маълумотларнинг аниқлиги барча йўловчиларимиз учун бирдек манзур бўлиши шубҳасиз”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, Android ва IOS тизими учун мўлжалланган ҳамда қайта ишланган ва йўловчилар учун қўшимча қулайликларга эга бўлган TashBus мобил иловаси фаолият бошламоқда.

Хабарда ушбу илова келгуси ҳафтадан синов тариқасида ишга туширилиши қўшимча қилинган.

Эслатиб ўтамиз, бу каби таблоларни ўрнатиш 2016 йилнинг охирларида йўлга қўйилган эди. Уларда автобуснинг етиб келиш вақти, бекатдан ўтиб кетадиган автобуслар рўйхати, валюталар курси, об-ҳаво маълумотлари бериб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан