Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги боғчаларнинг бирида 50,1 млн сўм буджет маблағларини талон-торож қилганлар аниқланди
21.06.2022 19:08,  
26

2022 йил март ойида Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 43-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти ходими Урганч шаҳридаги боғчаларнинг бирига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, таъмагирлик йўли билан 2 миллион сўм олаётган вақтида далилий ашё билан қўлга олинди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Ойбек Турдиев маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, жорий йилнинг апрель ойида ҳам Хоразм вилояти Мактабгача таълим бошқармаси масъул ходими оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбаридан хизмат мавқеидан фойдаланиб, ҳар биридан 1 миллион сўмдан пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланди. Хоразм вилояти прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 25, 168-моддаси 3-қисми «б, в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳар Олмазор тумани мактабгача таълим бўлимида 50,1 млн сўм буджет маблағлари растрата қилиш йўли билан талон-торож қилингани аниқланиб, тегишли шахсларга жиноят иши қўзғатилди.

Президент қарори талабларига зид равишда 4 та ҳолатда Вазирлик руҳсатисиз давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидаги ер участкалари бериб юборилгани ҳолатлари аниқланди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага тақдим этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан