Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги «Буюк ипак йўли»дан ТТЗгача ерости метро йўли қурилади
16.11.2021 08:16,  
130

Президент Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги йилларда Тошкент шаҳрида янги метро йўналишлари қурилиб, аҳоли учун катта қулайликлар яратилди. Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш мақсадида «Буюк ипак йўли» бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Тақдимотда шу борадаги лойиҳа таклифлари кўриб чиқилди. Масалан, янги ерости йўлини Мирзо Улуғбек кўчаси ёки Буюк ипак йўли кўчаси орқали олиб ўтиш устида ишланмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, биринчи ҳолатда йўл узунлиги 8,6 километр, кунлик йўловчилар сони 62 минг бўлади. Иккинчи вариантда эса масофа салкам 8 километр бўлиб, кунига 55 минг кишига хизмат кўрсатилиши мумкин. Қурилиш ишлари беш йилга мўлжалланган.

Ерусти метросининг иккинчи босқичи ҳам муҳим лойиҳа. Унга кўра, Қўйлиқ даҳасидан Сергели йўлининг 5-бекатигача 11 километрдан зиёд эстакада қурилади. Бекатлар сони еттита бўлиши, кунига 38 минг йўловчи ташилиши кутилмоқда.

Яна бир лойиҳага кўра, Бобур кўчасидан Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб борувчи йўл ўтказгичи кенгайтирилиб, ёнида ҳалқа шаклида айланма кўприк қуриш кўзда тутилган.

Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий масалалари муҳокама қилиниб, давлат раҳбари лойиҳаларни қулайлик, хавфсизлик ва сифат жиҳатидан такомиллаштириш бўйича тавсиялар берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан