Тошкентдаги «ЦУМ» автошоҳбекати ва Чимкент кўчаси кесишмасида автомобиль ҳаракати 1 ноябргача чекланади

Тошкентдаги «ЦУМ» автошоҳбекати ва Чимкент кўчаси кесишмасида автомобиль ҳаракати 1 ноябргача чекланади

Миробод туманидаги Тошкент «ЦУМ» автошоҳбекати ҳамда Чимкент кўчаси кесишмасида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинча чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунга йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. Маълум қилинишича, ушбу ҳудудда автомобилларнинг ҳаракати 7 октябрь куни соат 16:00 дан 1 ноябрь куни соат 20:00 га қадар чекланади.

Пойтахт ҳокимлиги ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни маслаҳат бериб, юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.