Тошкентдаги «Версал» ресторани қанча нархга сотилгани очиқланди

Тошкентдаги «Версал» ресторани қанча нархга сотилгани очиқланди

Тошкент шаҳридаги энг катта ва қиммат тўйхоналардан бири ҳисобланган “Версал“ ресторани аукционда сотилди.

Аукционда қўйилган «Версал» ресторани биноси 35,33 миллиард сўмга сотилган. Бу 2020 йил 16 июндаги Марказий банк расмий курси бўйича тақрибан 3 миллион 480 минг 594 АҚШ долларини ташкил қилади.

Давлат активларини ривожлантириш агентлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, ресторанни сотиб олган аукцион ғолиби - ООО DIAMOND DRINKS CO компанияси.