Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги "Фарҳод" бозорида ИИБ ходимларининг зўравонлиги"га изоҳ берилди
15.06.2021 09:37,  
402

Интернет тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ходими ва ички ишлар бўлимига келган фуқаро орасидаги келишмовчилик видеоси тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ бу борада расмий баёнот берди.

"Учтепа тумани ИИО ФМБ 7-сон ички ишлар бўлимига пойтахтда яшовчи фуқаро Ч.Т.дан мурожаат келиб тушди. Мурожаатчи ўз аризасида 41 ёшли Турғунпўлат Х.нинг ундан 6.000.000 сўм қарзи борлигини маълум қилган.

2021 йил 5 июнь куни Учтепа тумани ИИО ФМБ профилактика катта инспектори подполковник М. Фозилов Турғунпўлат Х.ни ички ишлар бўлимига келиб тушган мурожаат билан танишиб, мазкур факт бўйича тушунтириш хати ёзиши учун таклиф қилган. Ходимнинг иш жойига Турғунпўлат билан бирга унинг мазкур ишга алоқадор бўлмаган икки нафар таниши (муқаддам икки марта судланган 43 ёшли Фарход Ю. ва 34 ёшли Солижон Т.лар) ҳам кирмоқчи бўлишди. Хонани тарк этиш тўғрисидаги илтимосга жавобан фуқаролар қўпол муомалада бўлиб, ҳолатни видеога туширишни бошлашган ва бу билан ходимнинг иш фаолиятига тўсқинлик қилишган. Фуқаролар ички ишлар бўлимидан чиқарилиши жараёни юқоридаги видеога тушиб қолган. Келишмовчилик давомида Турғунпўлат Х. тушунтириш хати ёзишга тайёрлигини билдириб, ўзи ҳам дўстларини тинчлантирмоқчи бўлган".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан