Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги «Ганга» кўпригида тўқнашган 7 та автомобил бўйича изоҳ берилди
3.06.2020 17:54,  
724

Аввалроқ, Шайхонтоҳур тумани «Ганга» автомобил кўпригида бир нечта машиналар тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганлиги ҳақидаги Интернет тармоғида тарқалган хабарлар бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси қуйидагилар маълум қилди.

"2 июнь куни соат 19:00 да Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги «Ганга» автомобиль кўпригида аниқланмаган “Cobalt” автомобили кескин тўхтагани сабабли етти нафар бирин-кетин ҳаракатланган автомобиллар масофа сақламаганликлари туфайли тўқнашди, яъни:

  • 1) 38 ёшли Отабек Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
  • 2) 28 ёшли Азизжон М. Бошқарган Spark автомобили;
  • 3) 24 ёшли Шоҳруҳ бошқарувидаги Nexia автомобили;
  • 4) 43 ёшли Туркия фуқароси Бюлент Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
  • 5) 34 ёшли Зафар М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;
  • 6) 25 ёшли Собитжон Э. бошқарган Toyota автомобили;
  • 7) 29 ёшли Сирожиддин Т. бошқарган Malibu автомобили;

ЙТҲ натижасида ҳеч ким жабр кўрмади. Йўл-транспорт ҳодисасининг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди"- дейилади ИИББ ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан