Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги “Гулшан” боғи бузилиб ўрнига клиника қурилади
15.12.2019 15:03,  
489

Тошкентда ИИВ тасарруфидаги “Гулшан” боғи жойида клиника қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарда ёзилишича, ҳозирги кунда Тошкент шаҳридаги аҳоли сони кўпайиб бораётганлиги сабабли тиббиёт хизматларига эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳрида 100% давлат тасарруфида бўладиган 4 та кўп тармоқли клиника қуриш кўзда тутилган.

Клиникалар 1-Тиббиёт академияси, Боровский номидаги тиббиёт коллежи, 2-Тиббиёт Академияси ҳамда Гулшан боғи ҳудудларида барпо этилиши режалаштирилган.

“Шуни айтиш жоизки, қурилиш-лойиҳа ишлари боғдаги дарахтларни инобатга олган ҳолда олиб борилади. Президент қарори билан эълон қилинган мораторийга зид келмаган ҳолда катта дарахтлар жойида қолиб, кичик дарахтар периметр бўйлаб бошқа жойларга ўтказилади”, - дейилган хабарда.

Ҳокимлик буни амалга ошириш мақсадида махсус техника харид қилинганини қўшимча қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан