Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган Фармон қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси тергов бўлинмалари ва Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармасининг фаолияти халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибага мувофиқ намунавий тарзда ташкил этилади.
Ушбу тергов бўлинмалари замонавий криминалистик ускуналар билан жиҳозланган автотранспорт воситалари, процессуал ҳаракатларни аудио ва видеога қайд этиш тизимлари ҳамда стенография қилиш ускуналари билан таъминланади.
Тергов хоналари замонавий тарзда, халқаро стандартларга мослаштирилиб, шахсларнинг ҳимоячи билан холи учрашиши учун мўлжаллаган ҳолда ташкил этилади.
Ўзбекистон суд-тергов тизимига айбига иқрорлик бўйича келишув институти киритилмоқда
Шу билан бирга, тергов ҳаракатларини видеоконференсалоқа режимида ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш учун жазони ижро этиш муассасалари ва тергов ҳибсхоналарини техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш чоралари кўрилади.