Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги илк жаҳон чемпионатида мукофот жамғармаси рекорд даражада бўлади
8.11.2022 13:11,  
107

Кеча Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда ташкилот раҳбари 2023 йилги жаҳон чемпионати 1-14 май кунлари Тошкентда ўтказилишини тасдиқлади. 

"Ишонаманки, бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати юқори даражада ўтказилади ва тарихдаги энг зўрларидан бири бўлади. Мен Ўзбекистонда бўлганман ва у ерда мусобақалар қандай ташкил этилишини кўрганман. У ердаги профессионализим ва боксга бўлган меҳр кўп мамлакатлар учун намуна бўлади. Тошкентда янги чемпионларни кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман. 

Тарихда илк бора бизда рекорд миқдордаги мукофот жамғармаси бўлади - 5,2 миллион АҚШ доллари. Биринчи ўрин учун 200 минг АҚШ доллари, иккинчи ўринга 100 000 АҚШ доллари, бронза медали соҳибларига эса 50 минг доллардан берилади", - деди IBA президенти Умар Кремлёв. 

Ўз навбатида, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Тошкент "жаҳон бокси пойтахти" бўлишидан мамнун эканлигини таъкидлади. 

"Бу тасодифан бўлиб қолгани йўқ, Ўзбекистонда узоқ йиллардан бери сақланиб келинаётган бой бокс анъаналари бунга сабабдир. Ўзбекистон бокс оиласи номидан шуни айтишим мумкинки, мамлакатимиз бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказиш учун барча ишни қилади", - деди Сакен Полатов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан