Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги Инҳа Университети талабалари коронавирусга қарши “ақлли ниқоб” ихтиро қилди
16.04.2020 17:12,  
1141

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг хабар беришича, Тошкент шаҳридаги Инҳа университетнинг Компьютер ва дастурий инжиниринг факультети 4-курс талабалари Достон Мардиев ва Азиза Абдураҳмонова Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашда ўз ҳиссаларини қўшишга қарор қилди ва “ақлли ниқоб”ни яратди.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаларининг фикрига кўра, бундай ниқобни қайта ва қайта ишлатса бўлади. У инсоннинг тана ҳароратига, йўталиш,акс уриш ва нафас олишда бўлаётган қийинчиликни уч хил сенсорлар орқали аниқлаб бера олади.

Ниқоб мобил илова орқали телефон билан бирлаштирилган бўлиб унинг ёрдамида ниқобга ўрнатилган сенсорлар автоматик равишда қайд этилган кўрсаткичларни смартфонга юборадилар. Илова ушбу маълумотни COVID-19 аломатлари билан таққослайди. Агар тасодиф бўлса, дастур аниқлик киритади.

“COVID -19ʼнинг ўзига хос белгилари мавжуд бўлиб, у бошқа ўткир юқумли кассаликлардан ажралиб туради: юқори иситма, қуруқ йўтал, нафас қисилиши каби. Сенсорлар туфайли ниқоб бу маълумотларни осонгина аниқлай олади.

Масалан, агар одамда ҳарорат 38,5 бўлса, у тез-тез йўталса ва узоқ вақт нафас ололмаса дастур ниқоб эгаси COVID-19 дан шубҳаланаётганлиги ҳақида сигнал беради. Келажакда биз бу ниқобни тиббий муассасалар билан келишилган ҳолда текширишни режалаштирмоқдамиз. Тегишли аломатлари бўлган одамларга тез ёрдам бериш осон бўлади”, — деди ғоя муаллифи Азиза Абдураҳмонова.

Лойиҳанинг муаллифи Достон Мардиевнинг таъкидлашича, айни пайтда лойиҳа якунланиб, синовдан ўтказилмоқда. Талабалар бундай ниқоблар келажакда жамият учун фойдали бўлишига умид қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан