"Тошшаҳарнур"нинг маълум қилишича, бу кунлик электр энергияси сарфини 25 фоизга камайтирди ёки октябрь ойида ўртача кунлик истеъмоли 115,9 минг кВт-соат бўлса, ноябрь ойида мазкур кўрсаткич 87,8 минг кВт-соатни ташкил этди.
Натижада кунига 28 100 кВт-соат ёки ойига 843 000 кВт-соат электр энергияси тежалди. Таққослаш учун ушбу тежалган электр энергияси республикадаги 4 400 та хонадоннинг ўртача бир ойлик истеъмолини ташкил этади