Тошкентдаги мактабда болаларга ЛГБТнинг калта пайпоққа боғлиқлиги тўғрисида маъруза ўқилгани юзасидан изоҳ берилди

Тошкентдаги мактабда болаларга ЛГБТнинг калта пайпоққа боғлиқлиги тўғрисида маъруза ўқилгани юзасидан изоҳ берилди

Тошкентдаги мактабда ўқувчиларнинг оёқ кийими ечтирилиб, пайпоғининг калта ёки узунлиги текширилгани ва ЛГБТнинг калта пайпоққа боғлиқлиги тўғрисида маъруза ўқилгани ҳақида хабар берилган эди. Халқ таълими вазирлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан келтирилган ҳолат юзасидан мактабларга ҳеч қандай топшириқ берилмагани маълум қилинган. Маълум қилинишича, мазкур ҳодиса Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 110-мактабда бўлиб ўтгани аниқланган ва ҳозирда ҳақиқий ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Адлия вазирининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова мактабда болаларга ЛГБТнинг калта пайпоққа боғлиқлиги тўғрисида маъруза ўқилганини маълум қилган эди.