2019-2020 йилги кузги-қишки мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилаётганлиги туфайли Нукус кўчасининг айрим қисмларида қатнов чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар қилади.
8 июлдан 30 июлгача Нукус ва Авлиё ота кўчаси кесишмасидан то Фарғона йўли кўчаси кесишмасигача; 1 августдан 20 августгача Нукус ва Кичик Бешёғоч кўчаси кесишмасидан Авлиё ота кўчаси кесишмасигача бўлган қисмлари ёпилади.