Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги "Ўрикзор" бозорида бахтсиз ҳодиса рўй берди
30.06.2016 10:11,  
13

Тошкентдаги "Ўрикзор" бозори ҳудудида теплотрасса ёрилиб кетди, ҳодиса натижасида иккита автомобил жиддий зарарланди, деб хабар қилмоқда Sputnik.

Трубопровод ёрилиши чоршанба куни, куннинг иккинчи қисмида рўй берган. Бозорга қарашли автомобил тўхташ майдончаси яқинида қувур ёрилиши рўй берган. Гувоҳларнинг ҳикоя қилишига қараганда, портлаш шу қадар кучли бўлган-ки, натижада трубанинг бир қисми ҳавога кўтарилиб, парковкада турган "Жигули" ва "Матиз" автомобилларига жиддий шикаст етказган.

Шунингдек. яна бир нечта автомобиллар ҳам зарар кўргани айтилмоқда.

Бундан ташқари, савдо мажмуининг каттагина қисми ёрилган трубопроводдан отилиб чиққан қайноқ сув остида қолган. Ҳозирга қадар олинган маълумотларга қараганда, ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмаган. Фавқулодда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан