Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги "Ойша хола" исмли ЙПХ ходими: вазиятга аниқлик киритилди
13.05.2021 09:50,  
1558

Ижтимоий тармоқда "Ойша хола исмли ЙПХ ходими" сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ф.Мавлонов Қуйичирчиқ туманида хизмат олиб бораётган вақтида меъёрий ҳужжатларини текшириш мақсадида "Ласетти" русумли автомобилни тўхтатган. Текширув жараёнида ҳайдовчи 2004 йил тўғилган А.А.нинг транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари йўқлиги (ёши тўғри келмаслиги) аниқланган.

Ходим маъмурий баённома расмийлаштириб автомобилни жарима майдонига юборилишини айтгандан сўнг ҳайдовчи ходимга нисбатан фаол қаршилик кўрсатган ва видео тасвирга олишни бошлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Ҳолат юзасидан фуқаро А.А.га нисбатан тўпланган ҳужжатлар қўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман судига юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан