Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги озиқ-овқат дўконларининг бирида ёнғин чиқди
6.04.2022 10:10,  
58

Ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин чиққани тасвирланган видео тарқалди. ФВВ матбуот хизмати содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 6 апрель куни соат 04:12 да Тошкент шаҳар Миробод тумани «Абдулла Авлоний» МФЙ Авлиё ота кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 3 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 04:18 да ёнғинга етиб борган ва соат 04:25 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида озиқ-овқат дўконининг 30 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан