Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдаги Покистон Миллий банки ваколатхонасининг аккредитацияси бекор қилинди
11.08.2020 17:00,  
247

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг 2020 йил 30 июлдаги қарорига мувофиқ, Покистон Республикаси Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонасига берилган аккредитация сертификати бекор қилинди.

Маълум қилинишича, ушбу қарор Покистон Миллий банкининг (ПМБ) Халқаро операциялар бизнес стратегияси қабул қилинганлиги муносабати билан Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжондаги банк операцияларини, шу жумладан, Тошкент шаҳридаги ваколатхонасини ёпиш тўғрисидаги мурожаатига биноан қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Покистон Миллий банкининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Республикаси ўртасидаги банк ҳамда инвестициялар соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган. У ўз фаолиятини 1995 йил 29 ноябрдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган аккредитация сертификатига асосан юритиб келаётган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан