Тошкентдаги Саёҳат кўчаси бир ойга ёпилди

Тошкентдаги Саёҳат кўчаси бир ойга ёпилди

26 майдан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Саёҳат кўчасида жойлашган ер ости коммуникация тизимларини таъмирлаш ва янгидан асфальтлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан мазкур йўл автомобиллар ҳаракати учун бир ой муддатга ёпилди. 

"Ҳайдовчилардан бу вакт орлиғида айланма йуллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз", дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарида.