Тошкентдаги солиқчиларнинг 25 фоизи аттестациядан ўта олмади ва ишдан бўшатилади

Тошкентдаги солиқчиларнинг 25 фоизи аттестациядан ўта олмади ва ишдан бўшатилади

Давлат солиқ қўмитасида Тошкент шаҳар солиқ органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилди.

Аттестация якунларига кўра пойтахтдаги давлат солиқ хизмати органларининг 1100 ходимидан 43 фоизи аттестациядан муваффақиятли ўтди, 32 фоизи шартли равишда тасдиқланди, 25 фоизи эса ўз билимларини тасдиқлай олмади.

Солиқчилар фақат ўзларининг хизмат вазифалари юзасидан қўйилган саволларга жавоб беришган. Шунингдек, барча саволлар олдиндан ички корпоратив тармоқ орқали эълон қилинган бўлган.

Ушбу аттестацияни ўтказишдан мақсад – ходимлар орасида кучли ва ўқимишли мутахассисларни аниқлаб, уларни юқорироқ лавозимларга тайинлаш бўлган.

Эндиликда бўш қолган ўринларга танлов асосида янги ходимлар қабул қилинади.