Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилишича, 9 июнь куни Яккасарой туманида жойлашган технопаркда (текстиль заводи ҳудудидаги полизол ишлаб чиқариш цехи) технологик жараёндан ёнғин содир бўлган.
Цехдаги технологик жараёнда пропан газдан фойдаланишга рухсат берилган бўлиб, содир бўлган ёнғин оқибатида газ балони портлаб кетган. Ёнғинда технопаркнинг 300 квадрат метр ҳудуди зарарланди. 8 та ўт ўчириш бригадалари жалб этилиб, улардан 6 таси ёрдамида ёнғин ярим соат ичида тўлиқ ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.