Тошкентдаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Тошкентдаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Фото: Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати

Бугун, 29 июль куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида "Lacetti" ва "Cobalt" автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Хабар қилинишича, ҳодиса соат 09:20 ларда Чиноз тумани Чинмасжид маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 866-километрида юз берган. “Тошкент-Термиз” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган "Lacetti" машинаси ҳайдовчиси Ш.Р. (1989 й.т) рул бошқарувини йўқотиши оқибатида қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган Ғ.А. (1977 й.т) бошқарувидаги “Cobalt” русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада "Lacetti" ичида бўлган йўловчи О.Р. (1981 й.т) оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган. Ушбу автомашина ҳайдовчиси 31 ёшли Ш.Р. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.