Тошкентдаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди

Тошкентдаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди

Фото: yhxbb.uz

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳат олди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 19 август куни соат 23:00 ларда Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида юз берган.

Фото: yhxbb.uz 

 

Маст ҳолда "Lacetti" автомобилини бошқариб кетаётган ҳайдовчи Ш.А. (2002 й.т) ҳаракат вақтида рул бошқарувини йўқотган ва йўлни ажратувчи бўлагида ёритиш чироқлари ўрнатилган темир симёғочга урилган.

Натижада, ушбу автомобиль йўловчиси 19 ёшли И.Ш. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган. Автомобиль ҳайдовчиси 18 ёшли Ш.А. ва йўловчиси 19 ёшли Қ.К. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Фото: yhxbb.uz 

 

Мазкур ЙТҲ юзасидан Яккасарой тумани Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.