Тошкентдаги ЙТҲда мотоциклчи ҳалок бўлди

Тошкентдаги ЙТҲда мотоциклчи ҳалок бўлди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

26 июнь, жума куни Тошкентда Yamaha YZFR6 русумли мотоцикл ва 46 ёшли Х.У. бошқарган “Shacman” юк автомобили тўқнашиб кетди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Воқеа соат 05.10 да Мирзо-Улуғбек туманидаги кичик халқа автомобиль йўлида содир бўлди.

Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда. Тахминий сабаб: юк автомобили ҳайдовчиси тўсатдан йўналишни ўзгартирган ва бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган мотоциклни пайқамай қолган.

Тўқнашув натижасида мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси иккинчи қисмига мувофиқ жиноий иш қўзғатилди.