Тошкентдан Афғонистонга тезюрар юк поезди қатнови бошланди

Тошкентдан Афғонистонга тезюрар юк поезди қатнови бошланди

Маҳаллий экспорт қилувчилар учун яна бир қулайлик, “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ Афғонистоннинг Ҳайратон станциясига тезюрар юк поездларининг мунтазам қатновини йўлга қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, ушбу юк поездининг бир қисми пойтахтда шакллантирилади ва йўналиш бўйлаб, ҳудудларда ҳам шаклланган экспорт юки ортилган вагонлар мазкур поездга бириктирилади.

“Авваллари Тошкентдан Афғонистонга жўнатилган вагон 5-6 кун ичида етказиб берилган бўлса, эндиликда юклар Тошкентдан Ҳайратон станциясига 2 кун ичида тезюрар юк поездларида етказиб берилмоқда. Мазкур поезд ҳафтасига 3 маротаба қатнайди. “Ўзбекистон темир йўллари“ АЖ барча турдаги юкларни турли хил вагонларда ташиш хизматини тақдим этади.

Тўловлар тадбиркорлар учун қулай бўлган ҳар қандай тўлов усулида амалга оширилади, дейилади Транспорт вазирлиги хабарида.

Юкларни ташиш бўйича савол билан +998 (90) 938-40-00 рақами орқали Telegram-мессенджери чатига ҳам мурожаат қилишингиз мумкин.