Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдан Бўстонлиққа арзон нархда автобус қатнови йўлга қўйилди
19.08.2020 10:34,  
425

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳамда пойтахтимиз аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри «Машинасозлар метро бекати» (ТТЗ) – Бўстонлиқ «Юсуфхона қўрғони» йўналишида янги автобус қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишда қатновнинг ташкил этилиши билан дам олиш кунлари тоғ ёнбағрида мароқли ҳордиқ чиқариш истагида бўлган пойтахтимиз аҳолиси учун Бўстонлиқ туманига қулай шароитда бориб келиш имконияти яратилди.

Мазкур автобус йўналишининг масофаси бир томонга сал кам 83 км.ни ташкил этади. Автобуслар ушбу масофани 1 соат 35 дақиқада босиб ўтади. Ушбу йўналишга Тошкент вилояти Қибрай туманига қарашли «Тошкент вилояти шаҳарлараро йўловчи ташиш автосаройи» МЧЖ томонидан замонавий, барча қулайликларга эга бўлган YUTONG автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатилади.

Ҳаракатланиш жадвалига мувофиқ бир кунда 18 та қатнов амалга оширилади. Ҳар куни соат 6-00 да илк автобус «Машинасозлар метро бекати»дан йўналишга чиқади. Кун давомидаги охирги автобус қатнови «Юсуфхона қўрғони» дан соат 20-55 Тошкент шаҳри томон йўлга чиқади.

Ушбу йўналишда йўлкира ҳақи 10 000 (ўн минг) сўм этиб белгиланган.

Мазкур йўналишдаги автобус қатнови Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан «Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этишни жадаллаштириш чоралари тўғрисида» ўтказилган йиғилишда Транспорт вазирлигига юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан