Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентдан Термизга «Isuzu»да келган 8 киши карантинга олинди (фото+видео)
4.04.2020 15:55,  
1426

Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилоятига Isuzu юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Сурхондарё ИИБ

Жорий йилнинг 3 апрель куни соат 11:30 да Термиз шаҳридаги патрул-постда тўхтатилган юк автомобилида 8 нафар йўловчи борлиги маълум бўлган.

Фото: Сурхондарё ИИБ

Йўловчиларнинг айтишича, улар Тошкент шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига йўл олган Isuzu ҳайдовчиси билан келишиб, 50 минг сўм эвазига манзилига етиб келган.

Ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси суриштирув ишларини бошлаб юборган. 8 нафар йўловчига нисбатан эса маъмурий баённомалар тузилиб, улар вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига карантинга олинган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан