Тошкентда:"Қўғирчоқ операцияси" содир бўлди

Тошкентда:

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 29 октябр куни соат 14:30 ларда лўли миллатига мансуб бўлган аёл, ўзганинг мол-мулкини алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида Яккасарой тумани Тошбулоқ кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирига кириб, ушбу хонадонда яшовчи Насиба А., ни алдаб уйига дуо ўқилганлиги айтиб, қўлларида бўлган икки дона аёл ва эркак қўғирчоқларини ҳамда ўзи билан олиб келган араб тили ёзувлик қоғозларни хонадон ҳовлисига ташлаб қўйиб, хонадон эгаси бўлмиш Насиба А.,га уйини “тозалаб” беришни айтиб, алдов йўли билан унга тегишли бўлган 12.500.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг кўрсатилган фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган"- дея маълум қилмоқда "Аниқ.уз"

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни 58 ёшли Гулчеҳра М., содир этганлиги аниқланиб, ушбу фуқарога нисбатан айблов эълон қилинган ва тегишли судловда кўриб чиқиш учун туман прокуратурасига юборилган.