Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Тошкентга 20та замонавий электробус олиб келинди
3.02.2022 11:54,  
104

Тошкентга 1 февраль куни, Хитойда ишлаб чиқарилган 20 та электробус олиб келинди, деб хабар қилмоқда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖга "YUTONG BUS СО., LTD" компаниясида ишлаб чиқарилган экологик тоза, ҳар томонлама қулай ва замонавий бўлган "ZK6126BEVG" русумли 20 та электробус келтирилди. Ушбу янги, замонавий ва қулай электробуслар тез кунларда йўналишларга чиқарилади, - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича, электробуслар билан бирга 10та уларни қувватловчи ускуналар ҳам сотиб олинган. Шунингдек "Тошшаҳартрансхизмат" АЖда электробусларнинг техник ҳолатини кузатиш ва улар билан ишлаш учун ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, унинг таркибига 56 нафар ходим киритилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан