Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентга немис сайёҳлик компаниясининг махсус туристик поезди етиб келди
19.09.2019 09:33,  
165
18 сентябрь куни эрта тонгда “Келес” темир йўл чегара-божхона постига йирик немис сайёҳлик компанияларидан бири томонидан уюштирилаётган махсус туристик поезд кириб келди. Бу ҳақда Давлат Божхона қўмитаси хабар қилди.
Хорижий сайёҳларни олиб келаётган поездни божхона назоратидан ўтказиш олдидан пост раҳбарияти божхона ходимларига кунлик йўриқномаларни ўташди. Шундан сўнг ходимлар ўзларига бириктирилган вагонларда божхона кўригини амалга оширишни бошлашди.

Таъкидлаш жоизки, бу жараёнда божхона ходимларининг зиммасидаги масъулият катта. Зеро, Ўзбекистонга кириб келаётган хорижий меҳмонлар энг аввало божхона ходимлари билан мулоқотга киришишади, уларнинг юртимиз ҳақидаги дастлабки таассуротлари айни шу мулоқотдан шакллана бошлайди.

Сайёҳлар билан хорижий тилларда эмин-эркин мулоқот қилаётган божхона ходимлари уларни мамлакатимиз божхона қоидалари билан яқиндан таништиришди.

Поезддаги 110 нафарга яқин сайёҳларнинг асосий қисмини Европа, хусусан Германиядан ташриф буюрган туристлар ташкил қилади. Улар йўналишларга бўлинган ҳолда 28 сентябрга қадар Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон, Шаҳрисабз ва бошқа бир қатор тарихий шаҳарларида бўлишади.

“Ўзтемирйўлйўловчи” акциядорлик жамиятининг маъулм қилишича, октябрь ойининг якунига қадар худди шу каби яна 2 та махсус туристик поезднинг келишига тараддуд кўрилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан