Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик аёлнинг 225 минг долларлик машиналарини ёқишда гумонланувчилар ушланди (видео)
18.03.2020 17:16,  
3204

Аввал хабар қилганимиздек, шу йилнинг 8 март куни Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида 36 ёшли Камила И.га тегишли “Mercedes-Benz GLS300” ва “BMW X5” русумли автомобиллари қасддан ёқиб юборилган эди. Моддий зарар суммаси тахминан 225 000 АҚШ доллари миқдорида баҳоланган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173 моддаси иккинчи қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, кўрилган чоралар давомида иккита автомобилларни қасддан ёқиб юборганликда гумонланувчилар ушланган. Улар 30 ёшли самарқандлик Турсин Э. ва Тошкент вилоятида яшовчи 26 ёшли Шаҳзод Ш.лар эканлиги маълум қилинди.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан