Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик каратэчи муддатидан аввал Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритди
20.02.2020 14:53,  
153

Халқаро каратэ федерацияси тарқатган хабарга кўра, Қозоғистон терма жамоаси аъзоси бўлган асли ўзбекистонлик Дархон Асадилов -67 кг вазн тоифасида жаҳон каратэчилари орасида биринчи бўлиб муддатидан аввал Токио олимпиадасининг йўлланмасини қўлга киритди.

Олимпия саралаш мусобақалари якунланишига ҳали уч ой муддат бўлишига қарамасдан Тошкентда туғилиб ўсган Дархон Асадилов бугунги кунда 9817,5 балл билан дунёнинг 100 га яқин давлатининг 600 нафардан ошиқ каратэчиларини олимпия рейтингида ҳам, жаҳон рейтингида ҳам катта фарқда ортда қолдираётганлиги муносабати билан халқаро каратэ федерацияси ва Токио олимпиадасининг каратэ бўйича саралаш комиссияси қарорига кўра, унга “Токио чиптаси” берилганлиги эълон қилинди.

Хужжатда таъкидланишича, рейтингда Асадиловни таъқиб этаётган италиялик Андело Кречензо (7350), туркиялик Самдан Ерай (6772,5) ҳаттоки Дархон олимпиаданинг кейинги саралаш мусобақаларида иштирок этмаса ҳам очколар ҳисобида унга ета олмайди. Шу сабабли Асадилов муддатидан аввал Олимпия-2020 иштирокчилари сафига киритилган.

Шу ўринда айтиш лозим, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Садриддин Сайманов айнан ушбу вазнда Токио олимпиадасининг йўлланмалари учун кураш олиб бормоқда. Ҳамюртимиз айни пайтда халқаро каратэ федерацияси эълон қилган сўнгги рейтинг жадвалида кучли ўнталикдан жой олганлигини эътироф этмоқ керак.

Тошкентлик каратэ мураббийи Жўра Маматқобиловдан сабоқ олган Дархон Асадиловнинг Олимпия ўйинлари тарихида рейтинг мусобақалари якунланмасдан йўлланмани нақд қилиши яккакураш спорт турлари тарихида илк бор қайд этилганлигини айтиш билан биргаликда, дунё спортида катта маҳоратга эга иқтидорли спортчининг камолга етишида Ўзбекистоннинг ҳам муносиб ўлуши борлиги аҳамиятлидир.

Тўлқин РЎЗИЕВ

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан