Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик қиз рекламасига аралашган наркотиклар бўйича иш кўриб чиқилди
20.01.2020 09:56,  
7341

Монополияга қарши курашиш қўмитаси республикада тақиқланган психотроп препаратларни тарғибот қилувчи сайт тўғрисидаги реклама конструкциялари бўйича кўриб чиқилган ишларнинг якуни тўғрисида маълумот берди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ноябр ойида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида республикада тақиқланган психотроп препаратларни сотувчи сайтнинг коди — QR кўрсатилган юклаш акс эттирилган реклама конструкциялари ўрнатилгани аниқланган.

Ушбу ҳолатни ўрганиш ва тегишли муносабат билдириш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигида махсус комиссия тузилди. Олиб борилган ўрганишлар натижасида, Тошкент шаҳрининг Оҳангарон шоссеси ва Чўлпон (Крестик) кўчалари кесишган жойда ҳамда Самарқанд шаҳрининг Фирдавсий кўчаларида юқорида қайд қилинган реклама баннерлари ўрнатилгани маълум бўлди.

Фото: Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар бўйича қуйидаги хулоса тақдим этилган:

“Психотроп препаратларни сотувчи сайтни юклаш коди кўрсатилган баннерлар Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтган “Ҳамдамов Санжар Самадович” ЯТТнинг буюртмасига кўра “Media lux” ХК томонидан (2019 йил 11 ноябрда №2291-сонли шартнома асосида) ўрнатилгани маълум бўлди. Шартнома шартига кўра, реклама баннерининг эскизи (нусхаси) “Ҳамдамов Санжар Самадович” ЯТТ томонидан тайёрланган ва “Media lux” ХК тақдим этилган. “Media lux” ХК ўз навбатида уни босиб чиқарган ва юқорида кўрсатилган манзилдаги жойга ўрнатган. Бир қараганда бу ерда ҳеч қандай ажабланарли ҳолатнинг ўзи йўқ: буюртма олинди, имло хатолари борми-йўқми текшириб чиқилди. Бироқ, масаланинг ҳуқуқий томонига эътибор берилмаган. (қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди!).

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассислари “Media lux” ХК Қозоғистон Республикаси пойтахти Нурсултон шаҳрида ҳам худди шунга ўхшаш ҳолат содир этилгани кўрсатилган холда, кўриб чиқилган иш бўйича якуний хулосаларни тақдим этдилар.

Тақдим этилган материаллар билан танишиб чиққан “Media lux” ХК томонидан Тошкент шаҳрида ўрнатилган реклама конструкцияси демонтаж қилиниб, ушбу тўғрисида Агентликка жавоб хати юборилди.

Шундай қилиб, реклама берувчи ва буюртмачининг (“Media lux” ХК ва “Ҳамдамов Санжар Самадович” ЯТТ) хатти-ҳаракатлари “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасини бузилиши деб талқин қилинди.

МАВЗУГА ДОИР: Тошкентда наркотик сотувчи онлайн дўкон рекламалари пайдо бўлди (фото)

Самарқанд ҳудудий бошқармасининг хулосаси:

Худди шундай, ўзи фаолият кўрсатаётган Самарқанд шаҳрида ҳам “Ҳамдамов Санжар Самадович” ЯТТ томонидан ўша реклама баннерини ўрнатишга буюртма берилган. Бу сафар буюртмани бажариш учун “Вохидов Беҳзод Абдувахобович” ХК билан шартнома тузган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу реклама баннери Самарқанд шаҳрининг Фирдавсий кўчасига ўрнатилган эди. Бу ҳолат ҳам “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасини бузилиши деб топилди.

Натижада, ҳар иккала ҳолат бўйича ишлар Тошкент шаҳар Юнусобод тумани маъмурий судига ва Самарқанд шаҳар маъмурий судига топширилди.

“Media lux” ХКнинг иши бўйича суд ҳали бўлиб ўтмади. Реклама берувчи-буюртмачи “Хамдамов Санжар Саматович” ЯТТ ва реклама конструкциясининг эгаси – реклама тарқатувчи “Вохидов Бехзод Абдувахобович” ХК иши Самарқанд шаҳар маъмурий суди томонидан кўриб чиқилди ва уларнинг ҳар бирига томонидан 1 млн. 115 минг сўм миқдорида жарима тўлаш тўғрисида суднинг қарори чиқарилди”.

Шунингдек, аввалроқ, Тошкентлик таниқли инстаблогер Шаҳзода Салимжонова Олмаотадаги гиёҳванд моддалар рекламаси ҳақидаги баннерлар воқеаси ҳақида гапириб берган эди.

Instagramда leo_17s номи билан машкур қизнинг кузатувчилари сони 783 мингни ташкил этади. Бир ой олдин, номаълум шахслар унга битта лойиҳада иштирок этиш учун реклама таклифини беришган.

“Баннерларда ҳақиқатдан ҳам гиёҳванд моддалар реклама қилинаётганини билганимда мен у постни ўчириб ташладим. Реклама тўғрисида мен билан боғланган қизнинг ўзи нима бўлаётганидан бехабарлигини айтди”, - деган эди блогер.

Маълум қилинишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Реклама тўғрисида”ги ва “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги қонунларга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрланган.

Ишлаб чиқариш, сотиш ва реклама қилиниши Ўзбекистон қонунчилиги билан тақиқланган маҳсулотларни реклама қилганлик учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 50 бараваригача жарима белгиланади.

Ишлаб чиқариш, сотиш ва реклама қилиш Ўзбекистон қонунчилиги билан тақиқланган маҳсулотларни олдинга олиб чиққанлик учун жисмоний шахсларга – базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари ва юридик шахслар учун – 15 бараваригача жарима белгиланади.

МАВЗУГА ДОИР: Тошкентлик инстаблогер қиз наркотик рекламасига қандай аралашиб қолганини гапириб берди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан