Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентлик тадбиркор ТАТУ ҳудудида намойиш ўтказди
7.09.2019 00:03,  
50

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) раҳбарияти тўртинчи сентябрь куни ўз ҳудудида канцелярия молларини сотувчи хусусий тадбиркор А.Т.Абдувахидов ва унинг 5 нафар оила аъзолари томонидан қонунга зид равишда ўтказилган митинг тўғрисида тушунтириш берди, деб хабар бермоқда Sputnik нашри.

Маълум бўлишича, тадбиркорга 2018 йилда ТАТУ йўлаклари ва ўтиш жойларида қоғоз ва турли канцелярия товарлари билан савдо қилиш, ксерокопия ва шу каби ишлар билан шуғулланишга рухсат берилган. 2019 йилнинг июнида тадбиркорга университет ҳудудидан жой таклиф қилинган, аммо аммо тадбиркор бу таклифни қабул қилмаганлиги айтилмоқда.

2018-2019 ўқув йилида университет раҳбарияти берилган таклифни рад этгани учун тадбиркор билан ижара шартномасини имзоламаган.

Шундан сўнг Абдувахидов ўз оила аъзолари билан университет ректори қабулхонасига рухсат этилмаган ҳолда кириб, у ерда тўполон кўтарган. Унинг фарзандлари мазкур жараённи ўзларининг қўл телефонларига видео тарзида тасвирга туширди ва ижтимоий тармоқларга, керак бўлса Озодлик, Америка овози, Би-Би-Си каналларига беришларини таъкидлаганлар.

Сўнгра улар университет биноси олдига чиқиб, плакатлар кўтариб намойиш уюштиришган ҳамда университет фаолиятига оид, яъни "ўқиш сифати паст" каби гапларни олийгоҳ ҳовлисида талабалар эътиборини тортадиган даражада баланд овозда бақириб айтган ва жамоат тартибини бузганлиги айтилмоқда.

Университет тадбиркор А.Т.Абдувахидовнинг ушбу ҳатти-ҳаракати Ўзбекистон Республикасининг амалдаги солиқ қонунчилиги ва тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш тўғрисидаги тегишли қонунчилик нормаларига зид келади, деб ҳисобламоқда.

Шу билан бирга тадбиркор А.Т.Абдувахидов ва унинг оила аъзолари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг раҳбарияти шаънига, путур етказган, деб билади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан