Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентни босиб олишда ҳалок бўлган рус аскарлари дафн этилган ёдгорлик обод қилинмоқда
30.09.2019 10:32,  
1292

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Камолон” маҳалласида жойлашган тарихий ёдгорлик (“Часовня”) жойлашган ҳудудга 1886 йилда 24 нафар рус аскарлари дафн этилган. Бир қаватдан иборат бино шу кунга қадар ўзининг ҳақиқий пойдевори ва девор қисмини сақлаб қолган.

Маданият вазирининг 2019 йил 28 июндаги 411-сонли буйруғига асосан тарихий объект маданий мерос ёдгорлиги сифатида рўйхатдан ўтказилди ҳамда уни қайта тиклаш лойиҳаси бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.

24 нафар аскарнинг исми фамилияси фамилияси ёзилган бўлак ҳам мисдан бўлади, ҳозир архив ҳужжатлари орқали марҳумларнинг номларини тиклаш ишлари олиб бориляпти. Ташқи кўриниши мис туника билан қопланади, энг юқори қисмида жойлашган хоч эса латундан ясалади.

Реконструкция 2 ойга мўлжалланган. Уни “Meros chashmasi” лойиҳалаш ташкилоти лойиҳалаштирди. “Ижод-ижод” хусусий корхонаси мутахассислари эса айни вақтдаги жараёнларни бевосита олиб боришмоқда.

Рус провослав черкови Тошкент ва Ўзбекистон епархия митрополити Владика Викентий бу ерга ташриф буюрган ва олиб борилаётган ишлардан мамнунлигини таъкидлаган. Қолаверса улар бинонинг ички қисмидаги суратлар ва ранглар борасида ўзининг маслаҳатларини берди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан