Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг 12 та қадимий дарвозаларини қайта тиклаш ишлари бошланди
18.05.2022 12:48,  
105

Пойтахт ҳокимлигида Тошкентнинг қадимий дарвозаларини қайта тиклаш ишларини жадаллаштириш, тарих ва археология соҳаларида фаолият юритаётган тажрибали экспертлар, соҳа мутахассислари ва давлат ташкилотларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда, дарвозаларнинг аниқ тарихий дизайни ва лойиҳа-концепцияларини пухта ишлаб чиқишга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унга кўра, 2021 йил 18 октябрда Тошкент шаҳар ҳокимининг "Тошкент шаҳрининг 12 та қадимий дарвозасини тиклаш ва уларнинг жойлашган координаталарини тасдиқлаш тўғрисида"ги 356-14-0-Q/21-сонли қарори бўйича Ишчи гуруҳ шакллантирилган.

Йиғилишда Ишчи гуруҳи томонидан бугунгача бажарилган ишлар кўриб чиқилди. Жорий йилда Пойтахтнинг 12 та қадимий дарвозаларидан 2 тасини қайта тиклаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Маълумот ўрнида, 19 асрга қадар Тошкент шаҳри 12 та дарвозага эга кучли қалъа девори билан ўралган. Ҳар бир дарвоза ўша ҳудуднинг қадимий номи, марказий кўчанинг номланиши ёки қайси йўналишда жойлашганлигига қараб аталган.

Лабзак, Тахтапул, Қорасарой, Сағбон, Чиғатой, Кўкча, Самарқанд, Камолон, Бешёғоч, Кўчмас, Қўқон, Қашқар ва бошқалар. Ҳар бир дарвозани махсус хонада яшаган қўриқчи (дарвазабон) назорат қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан