Тошкентнинг айрим маҳаллаларида ичимлик суви ўчирилади

Тошкентнинг айрим маҳаллаларида ичимлик суви ўчирилади

5 октябрь соат 09.00 дан соат 23.00 гача Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, пойтахтда 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. 

5 октябр куни Олмазор туманининг қуйидаги маҳаллаларида ичимлик суви ўчирилади:

  • «Аҳил» маҳалласида;
  • «Бешқўрғон» маҳалласида;
  • «Оби ҳаёт» маҳалласида;
  • «Мойариқ» маҳалласида;
  • «Янги Тошкент» махалласида;
  • Бешқўрғон 1, 2, 3, 4- мавзеларида.

Сув бўлмаган маҳаллаларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.