Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг эски шаҳар қисми савдо зонасига айлантирилади
11.03.2020 18:23,  
390

Тошкентда эски шаҳар тарихий обидалардаги туризм ва савдо зонасига айланади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев иштирокидаги қатор соҳаларда амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимотида айтилган. Шунингдек, президент лойиҳаларни янада такомиллаштириш, аҳолига янада кўпроқ қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди.

Фото: president.uz

Бундан ташқари, Миллий архивнинг янги биноси қурилиши лойиҳаси муҳокама қилинди.

"Миллий архив фонди минтақадаги энг катта ва ноёб фондлардан биридир. Айни пайтда бу ерда тарихнинг турли даврларига оид 1 миллион 800 минг ҳужжатлар сақланмоқда", — дейилади хабарда.

Архивнинг янги биноси замонавий меъморий ечимлар ва илғор талабларни ўзида мужассам этади. Қурилиш биринчи тоифали ўта муҳим бинолар учун мезон ва талабларга мувофиқ қурилади. Биринчидан, архивларнинг ҳажмини 3 миллион донага етказиш, омборхонани ташкил этиш, ўқув залини кенгайтириш, тадқиқотчиларга юқори даражадаги хизматни тақдим этиш учун замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан