Тошкентнинг «Кўкча дарвоза» маҳалласидаги ошхонада ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкентнинг «Кўкча дарвоза» маҳалласидаги ошхонада ёнғин содир бўлди (видео)

Бугун, 2 июль куни соат 9:16 лар атрофида Учтепа тумани «Кўкча дарвоза» МФЙ ҳудудида жойлашган «Олмос жўжа» МЧЖга қарашли ошхонада ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Ёнғин оқибатида ошхона ички ва том қисмининг 30 кв м майдонига зарар етган. Воқеа жойига 4 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Қутқарувчиларнинг ўз вақтида амалга оширган саъй-ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 9:36 лар атрофида тўлиқ бартараф этилган.

Шунингдек, ФВВ юртдошларимиздан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини сўраган.