Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви таъминоти тикланди
23.02.2019 13:53,  
2

“Сувсоз” ДУК корхонаси ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ичимлик суви таъминоти тикланди.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти,  Қибрай туманида жойлашган  вилоят электр тармоқларига қарашли электр станциясида ёнғин содир бўлган.

Шу сабабли, шаҳримизнинг Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Олмазор, Учтепа ва Яккасарой туманларининг сув босимида пасайишлар ҳамда айрим туманларда узилишлар бўлган эди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, юзага келган носозликлар  вилоят электр тармоқлари корхонасининг ходимлари томонидан шу куннинг ўзида кечки соат 23:00 да бартараф этилган.

Ҳозирда Тошкент шаҳри аҳолисига узлуксиз ичимлик суви етказиб бериш таъминланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан