Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғига ўринбосар тайинланди

Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғига ўринбосар тайинланди

Полковник Равшан Иркинович Султонхўжаев Тошкет шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тайинловга қадар полковник Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқарма бошлиғи лавозимига подполковник Жасур Ҳикматович Юсупов тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Генерал-майор Азизбек Икромов Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Шунингдек, полковник Бекмурод Абдуллаев ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.